Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суданнинг собиқ президенти Ар-Риёдда вафот этди

Суданнинг собиқ президенти Ар-Риёдда вафот этди

Фото: «Majalla»

Суданнинг собиқ президенти Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб бугун, 18 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда вафот этди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб 84 ёшда эди.

Эслатиб ўтамиз, Ал-Даҳаб Судан ҳукумати тепасига 1985 йили ҳарбий тўнтариш орқали келиб, Жаъфар Муҳаммад Нимейрининг ўрнини эгаллаган. 1986 йилги сайловлардан кейин у ўрнини Содиқ ал-Маҳдийга бўшатиб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг