Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суданда 16 мингта қўй чўкиб кетди

Суданда 16 мингта қўй чўкиб кетди

Суданнинг Суакин портида бортига салкам 16 минг бош қўй ортилган кема чўкиб кетди. Sky News Arabia телеканали хабар беришича, ортиқча юкланиш, тўғрироғи, беш қўлни баравар оғизга тиқиш кемани чўктирган.

 

Телеканалга интервью берган порт вакилининг айтишича, Саудия Арабистонига (Қурбон ҳайити муносабати билан) жўнатиш учун 15 800 бош қўй ортилган «Ал-Бадр-1» кемаси портнинг ўзидаёқ сувга ғарқ бўлган. Аслида бу кема кўпи билан 9 минг бошгача жониворга мўлжалланган, бироқ кейинчалик кема конструкцияси ўзгартирилиб, максимал юк кўрсаткичи 12 минг бошгача оширилганди. Шу ҳам камлик қилди... салкам 4 минг бош ортиқча қўйни кемага амаллаб сиғдиришди. Лекин физикани алдаб бўлмайди...

Дарвоқе, кема экипажи вақтида эвакуация қилинган, одамлар соғ-омон.

Кўп минглаб жониворларнинг ҳалокати Қизил денгизда жиддий экологик муаммони келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг