Суд Пашинянни оқлади
Арманистон кассация суди 2008 йилги оммавий тартибсизликларда айбланган Никол Пашинянни оқлади. Биласиз, у ҳозир бош вазир.
Пашинян 2010 йил январида етти йилга озодликдан маҳрум этилганди. Салкам икки йил панжара ортида ўтириб, амнистиция бўйича озодликка чиққан.
2008 йили Никол Пашинян Арманистон президентлиги учун курашган Левон Тер-Петросяннинг сайловолди штаби аъзоси эди. Ўшанда улар ютқазишган — Серж Саргсян кўпчиликнинг овозини олганди.
Ушбу сайлов натижаларидан норози мухолифат ўша йилнинг март ойи бошларида Ереван марказида намойиш уюштирди. Кейин тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар бошланиб кетди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, икки юздан ортиқ инсон жароҳатланганди ўшанда. Пашинян 2008 йил воқеаларининг энг фаол иштирокчиларидан бири эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter