Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Дерек Шовинни 22,5 йилга озодликдан маҳрум этди (видео)

Суд Дерек Шовинни 22,5 йилга озодликдан маҳрум этди (видео)

Суд Дерек Шовинни 22,5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Прокурор 30 йил, Флойднинг оиласи бир умрлик қамоқ жазоси берилишини талаб қилганди.  

Ўтган йилнинг 25 май куни миннеаполислик ушбу полиция ходими афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олиш чоғи тиззаси билан унинг бўйнидан босиб туриши оқибатида Флойднинг жони узилганди.

Кейинчалик Флойднинг қони таркибида наркотиклар топилди. Ундан сўнг нима бўлганидан хабардорсиз.

Судда сўнгги сўз берилган Шовин Флойднинг оиласига таъзия билдирди, бироқ кечирим сўрамади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг