Полициячи бўғиб ўлдирган Флойднинг организмидан коронавирус ва гиёҳванд моддалар топилди
Полициячилар ҳибсга олиш натижасида вафот этган қора танли Жорж Флойд коронавирусни юқтирган экан. Бу ҳақда Хеннепин округи судтибэкспертлари томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига таяниб «The Sun» хабар берди.
Расмий хулосада касаллик Флойдда аломатсиз кечган бўлиши мумкин деб ёзиб қўйилган.
Шифокорлар марҳумнинг организмидан, шунингдек, каннабиноид, амфетамин ва фентанил каби моддаларни топишган.
Аввалроқ Хэннепин округи суд-тиббий экспертиза бюроси судтибэкспертлари Жорж Флойд полиция томонидан ҳибсга олиш пайтида ишлатилган усул натижасида келиб чиққан кардиопульмонар шок (юрак ва нафас тўхташи) оқибатида вафот этганлигини маълум қилганди. АҚШ судтибэкспертлар уюшмаси уларнинг хулосасини маъқуллашган.
АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида мана бир неча кундирки Миннеаполисда шафқатсизларча ҳибсга олинган қора танли кишининг ўлими юзасидан полициянинг шафқатсизликларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Айрим вазиятларда норозиликлар тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар, талончилик ва босқинчиликларга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter