Қора танли Жорж Флойдни ўлдиришда айбланган собиқ полициячи қамоқхонада пичоқлаб кетилди
Cобиқ полициячи Дерек Шовинга нисбатан ҳужум Туксон федерал ахлоқ тузатиш муассасасида содир бўлди. Ҳодисага қамоқхонада хавфсизликни таъминлашдаги камчиликлар ва ходимлар етишмовчилиги сабаб бўлган, деб хабар беради AP News.
Агентлик маълумотларига кўра, қамоқхона ходимлари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага жўнатган. Бу, шунингдек, Туcсон қамоқхонасида бир йил ичида содир бўлган иккинчи воқеа.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Жорж Флойднинг ўлдирилишидан кейин полиция зўравонлиги ва ирқий камситишларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Дерек Шовин 2021 йил апрель ойида узоқ муддатга қамалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter