Стоунҳенж Бутунжаҳон мероси объекти мақомини йўқотиши мумкин
Машҳур Стоунҳенж Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатидан чиқариб ташланиши мумкин, бу ҳақда «Guardian» нашри ёзмоқда.
Негаки, ушбу тоифа ёдгорликларни ҳимоя қилувчи ЮНЕСКО ташкилоти 2022 йилда Стоунҳенжни йўқолиб кетиш хавфи остидаги объектлар рўйхатига қўшишни режалаштирган. Сабаби — қадимий «тош ҳалқа» ёнида автотуннел қурилиши режалаштирилган.
Англиянинг Уилтшир графлиги ҳудудида жойлашган Стоунҳенж — жаҳондаги энг машҳур меъморчилик ёдгорликларидан саналади. Тик харсанг тошлар бир нечта ҳалқа кўринишида жойлаштирилган. Ушбу ёдгорлик ва унинг теварак-атрофи 1986 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганди.
Албатта, қадимий ёдгорликни қутқариш имкониятлари йўқ эмас. Бунинг учун А303 шоссесининг Стоунҳенждан 100 метр наридан ўтадиган қисми режасини ўзгартириб, йўлни узайтириш ва туннелни чуқурроқ қазиш керак. Аммо бу қўшимча молиялаштириш дегани, шу боис ҳукумат режани ўзгартиришга ҳозирча кўнмаяпти.
ЮНЕСКО илгари Ливерпулнинг порт қисми ва тарихий марказини ўз рўйхатидан ўчирганди. Чунки бу ерларда катта қурилишлар бўлган, хусусан, 52 минг ўринли стадион қад ростлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter