Словакиянинг янги президенти қасамёд қилди
Словакия тарихидаги илк аёл президент Зузана Чапутова бугун, 15 июнь куни қасамёд қилди. Чапутова — мустақил Словакия (Чехословакия иккига бўлинган 1993 йилдан бери) тарихидаги бешинчи президент.
«Мен бу ерга бошқариш учун эмас, хизмат қилиш учун келдим», — деди Чапутова инаугурация маросимида.
Зузана Чапутова Словакияда бўлиб ўтган сайловларда 58,41 фоиз овоз тўплади. У Тараққийпарвар Словакия мухолиф партиясининг вице-президенти эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter