Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солсберида Скрипаллар заҳарланиши сабаб ёпилган ресторан қайта очилди

Солсберида Скрипаллар заҳарланиши сабаб ёпилган ресторан қайта очилди

Фото: «Korrespondent.net»

Британиянинг Солсбери шаҳрида Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарланганидан сўнг ёпилган «Zizzi» ресторани қайта очилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Ресторан 8 ой аввал, Скрипаллар заҳарланган кун ўша ерда тушлик қилишгани аниқлангандан сўнг ёпилган.

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг «Zizzi»га ҳодисагача ишлаган 24 нафар ходимнинг кўп қисми қайтди. Ресторан қайта очилгунгача маъмурият ўз ходимларига тўлиқ маошни тўлаб турган. Ходимларнинг бир қисми тармоқнинг бошқа ресторанларига кўчирилган.

Рестораннинг очилишида меҳмонларга таом учун қанча исташса шунча тўлаш мумкинлиги айтилди. Тушган маблағ эса шаҳардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг