Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюс Ли билан фильмларда суратга тушган актёр вафот этди

Брюс Ли билан фильмларда суратга тушган актёр вафот этди

Фото: «Global Look Press»

Актёр Жон Саксон 83 ёшида АҚШда ҳаётдан кўз юмди. «The Hollywood Reporter»нинг хабар беришича, актёр 25 июль куни пневмония асорати туфайли вафот этган.

Саксон 200 дан ортиқ фильмларда иштирок этган. «Эл кўчасидаги даҳшат» («Кошмар на улице Вязов»), афсонавий Брюс Ли билан бирга роль ижро этган «Аждаҳонинг чиқиши» («Выход Дракона») ҳамда Марлона Брандо иштирокидаги «Аппалуза» фильмлари шулар жумласидан.

«Аппалуза» фильмидаги роли унга «Олтин глобус» тақдим этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг