Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сибирда 40 минг йиллик тойчоқ топилди

Сибирда 40 минг йиллик тойчоқ топилди

Фото: «Hurriyet.com»

Россиянинг Сибир минтақасида 40 минг йиллик тойчоққа оид қолдиқлар топилди, дея хабар беради «Hurriyet.com». Икки ойлик тойчоқнинг тасвири ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Қолдиқ дунёдаги энг совуқ ҳудуд бўлган Якутия шаҳрининг Батай қасабасида муз остидан топилди. Рус тадқиқотчилари ҳудудда мамонт қолдлиқларини қидиришаётган эди.

Бўйи 1 метрга яқин бўлган той қолдиғи муз остида бўлгани учун айнимаган экан. Ҳатто ёлларининг бир қисми ҳам сақланиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг