Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сибир ёнғинларининг тутуни Шимолий қутбга етиб борди

Сибир ёнғинларининг тутуни Шимолий қутбга етиб борди

NASA томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирлари Сибирдаги бир қатор ҳудудларни қамраб олган ўрмон ёнғинларининг тутуни Шимолий қутбга етиб келганини кўрсатди. Бу ҳақда Америка космик агентлигининг веб-сайтида маълум қилинган.

NASA ҳисоботида тутун ҳудуднинг катта қисмини қоплаб олгани ва шарқдан ғарбга 3200 километр ҳамда жанубдан шимолга 4000 километрга чўзилгани қайд этилган. Таъкидланишича, Якутиядаги ўрмон ёнғинларининг тутуни 3 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтди ва Шимолий қутб ҳудудига етиб борди.

Космик агентликнинг тахмин қилишича, ушбу ҳодиса тарихда илк марта содир бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг