Си Цзинпин ва Байден эртага Украина масаласини муҳокама қилади
Эртага, 18 март куни АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Цзинпин Украина масаласида ва икки томонлама муносабатлар юзасидан музокара ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
14 март куни Хитой ва АҚШ делегациялари Римда учрашиб, кўп соатли музокаралар ўтказганди.
Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цин Ган ХХРнинг Украина бўйича позициясини «Washington Post»га маълум қилганди. Элчи Хитой Европада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ажралмас хавфсизлик тамойилига асосланади, деб ҳисоблашини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter