Си Цзинпин Украинадаги можаронинг ечимини айтди
Хитой раҳбари Си Цзинпин Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқотида мамлакатда кечаётган урушнинг ечимини айтди.
Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
«Мулоқот ва музокаралар ягона ҳал қилувчи йўл», — деган Си Цзинпин.
Aввалроқ Зеленский ижтимоий тармоқларда Си Цзинпин билан узоқ ва мазмунли телефон суҳбати ўтказгани ҳақида ёзганди. Унинг таъкидлашича, бу икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг «ривожига кучли туртки» беради.
Шунингдек, Хитой Украинага музокаралар бўйича махсус вакилни жўнатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойи бошида Хитой раҳбари жаҳон ҳамжамиятини Украина бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter