Си Цзинпин Байденга: «олов билан ўйнашманг...»
АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзинпин телефон мулоқоти ўтказди.
Ушбу мулоқот икки соат давом этди. Бу йил бошидан бери икки сиёсатчининг бешинчи телефон мулоқотидир.
Си Цзинпин Байден билан суҳбатда Тайван масаласи ҳақида гап очган.
«Олов билан ўйнаган киши, албатта, ўзини ёқиб юборади», дея Си Цзинпиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Синхуа».
У AҚШ томонини «ягона Хитой» сиёсатига риоя қилишга чақирди ва Хитой ўз суверенитетини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмий Пекин АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи бўйича баёнот берган. Жумладан, Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрса, Хитой ҳарбийлари қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter