Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцарияда ҳарбий хизматни ҳам онлайн тарзда ўтадиган бўлишди

Швейцарияда ҳарбий хизматни ҳам онлайн тарзда ўтадиган бўлишди

Фото: «Swissinfo»

Швейцария армияси 12 минг ҳарбий хизматга чақирилувчини жалб қилди, аммо карантин чекловлари туфайли уларнинг ярми онлайн тарзда тайёргарликдан ўтадиган бўлишди, дея хабар берди «Swissinfo».

18 январдан 8 февралгача ҳарбий хизматга чақирилганлар кунига олти соатдан назарияни ўзлаштиришади, ҳафтасига тўрт соатдан жисмоний машқларни бажаришади. Масофавий гуруҳга ёрдам бериш учун махсус мобил илова йўлга қўйилади.

Уч ҳафтадан сўнг ҳарбий хизматга янги чақирилганлар бошқа аскарларга қўшилишлари мумкин, фақат аввал коронавирусга тест топширишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Швейцарияда 19 ёшдан 31 ёшгача бўлган эркаклар учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади. Аёллар эса армияга ўз хоҳишлари билан ёзилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг