Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда мутлақо янгича «учар машина» сотувга қўйилди (видео)

Швецияда мутлақо янгича «учар машина» сотувга қўйилди (видео)

Швеция компанияси ердан юзлаб метр баландликка кўтариладиган «учар машина»ни сотувга қўйди.

Бу ҳақда Еsoreiter.ru маълум қилмоқда. Ҳозирда дунёдаги биринчи «учар машина»ни 129 минг долларга харид қилиш мумкин.

Jetson ONE— бу бир кишини олиб юришга мослаштирилган «шахсий электр самолёт».

Компаниянинг таъкидлашича, учишни ўрганиш учун атиги беш дақиқа керак бўлади.

Jetson ўз веб-сайтида машинанинг дастурий таъминот билан чекланган максимал тезлиги соатига 102 км ва ердан кўтарила олиш баландлиги 457 метрга етиши мумкинлигини таъкидлаган. Самолётнинг парвоз вақти ҳозирча 20 дақиқани ташкил қилади.

Маълум қилинишича, «учар машина» оддий ҳовлилардан ҳам кўтарилиши ва қўниши мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг