Швецияда келиб чиқиши ўзбекистонлик ва қирғизистонлик фуқаролар террорчиликда гумонланиб, ҳибсга олинди
Швеция оммавий ахборот воситалари келиб чиқиши ўзбекистонлик ва қирғизистонлик бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган терактнинг олди олингани ҳақида хабар тарқатди. Жиноятчилар 2018 йил баҳорида қўлга олинган, аммо бу кенг жамоатчиликка Швеция хавфсизлик полицияси (SäPo) раҳбари Клас Фрибергнинг интервьюсидан сўнг маълум бўлди, дея ёзмоқда «Eadaily.com».
Фриберг Швециянинг етакчи газеталаридан бири — «Svenska Dagbladet»га интервьюсида билдиришича, полиция 2018 йилнинг баҳорида ва ёзнинг бошларида пойтахт Стокгольмнинг Акалла туманида ва Стрёмсунд шаҳрида (Стокгольмдан 500 километр масофада жойлашган) рейдлар ўтказган. Тезкор-қидирув тадбирларида террорчилик жиноятига тайёрланишда ва террорчиликни молиялаштиришда гумон қилинган келиб чиқиши ўзбекистонлик ва қирғизистонлик шахслар ҳибсга олинган.
Тергов ишлари саккиз ой давомида ўта махфий шароитда олиб борилган. «Бу жуда жиддий масала, шу боис ишнинг натижаларини хавф остига қўйишни истамайман, аммо биз ўрганган нарсаларга асосланиб, террорчилик ҳаракатларининг олдини олдик деб ўйлайман», — маълум қилди SäPo раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter