Швецияда ислом динини ҳақоратлаган аёл жазога тортилди
Швециянинг Йёнчёпинг шаҳрида яшовчи 65 ёшли аёл ижтимоий тармоқлар орқали ислом динини ҳақоратлагани учун 3 ой қамоқ жазосига тортилди. Ба ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.
Швеция телеканали «SVT» хабарига кўра, бир аёл «Facebook» орқали мусулмонларни аҳмоқ деган.
Бу сўзлари боис аёл устидан мусулмонлар Йёнчёпинг судига мурожаат қилишган. Бироқ суд далиллар етарли эмас, дея шикоятларнинг барчасини рад этган.
Суднинг қарорига қарши аппеляция берилиб, Гота Олий суди ишни қайтадан кўриб чиққан. Суд қарорига кўра, саккиз марта ислом динини ва мусулмонларни ҳақорат қилган аёл 3 ой қамоқ жазосига тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter