Шри-Ланка пойтахтида комендантлик соати жорий этилди
Шри-Ланка пойтахти Коломбода тартибсизликлар юз берганидан сўнг комендантлик соати жорий этилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Коломбодаги тўрт йирик полиция округида, жумладан, марказий округда чеклов кучга кирди. Муддати қачонгачалиги номаълум.
NDTV телеканали хабарига кўра, мамлакатдаги иқтисодий вазият кескин ёмонлашиб бораётганидан норози 5 мингга яқин киши кеча, 31 март куни намойишга чиққан. Улар президент қароргоҳигача бориб, давлат раҳбаридан истеъфога чиқишни талаб қилишган. Алал-оқибат тинч намойиш полиция ходимлари билан тўқнашувларга айланиб кетди, айрим исёнчилар президент қароргоҳига киришга уринишди. Шундан сўнг уларга қарши полиция махсус бўлинмалари ташланди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter