«Шимолий оқим»даги «газ фаввораси» фазода кўринди
GHGSat компаниясига қарашли сунъий йўлдош Болтиқ денгизида, Швеция соҳиллари яқинида «Шимолий оқим» қувуридан отилиб чиққан газ оқимини суратга олди.
Россия ва Германияни боғловчи «Шимолий оқим-2» иккита газ қувурининг ёрилган битта қувуридан метан отилиб чиққанди.
Ёрилиш нуқтасида метан гази оқими тезлиги соатига 79 тоннани ташкил этган. Бу GHGSat шу пайтгача аниқлаган «битта манбадан сизиб чиқишлар»нинг энг йиригидир.
Метан — иссиқхона эффектига сабабчи бўлувчи газ, атмосферанинг у билан ифлосланиши шундоқ ҳам ўзгараверишлардан толган сайёрамизнинг иқлимини янада танглаштириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter