Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

Бугун сешанба куни ядро қуролига эга Шимолий Корея беш йил ичида биринчи марта Япония устидан баллистик ракета учирди, Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета Япония устидан учиб ўтиб, Тинч океанига тушган. Бу ҳақда Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Маҳаллий TV Asahi телеканали ва унинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, снаряд Япониядан 3000 километр узоқликда қулаган. Йиқилишнинг аниқ жойи номаълумлигича қолмоқда. Яқин орадаги кемаларга ракета қулаган жойга яқинлашмаслик тавсия қилинган. Кемалар ва самолётларга етказилган зарар ҳақида маълумот олинмади.

Yonhap агентлиги Шимолий Корея томонидан учирилган ракетанинг тезлиги 17-мачга етганини хабар қилган.

Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, снаряд 4,5 минг километрга яқин учиб, максимал парвоз баландлиги 970 километрни ташкил этган. Япония Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, ракета максимал баландлиги минг километр бўлган 4,6 минг километр масофани босиб ўтган.

Японияда Шимолий Корея ракетаси учирилганидан сўнг фавқулодда огоҳлантириш тизими ишга тушди. Мамлакат ҳукумати шимолий ҳудудлар аҳолисига деразадан узоқроқ туришни ва бошпана топишни тавсия қилди. Ҳодиса муносабати билан Япония КХДРга кескин норозилик билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг