Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея аҳолиси энди АҚШни ёмон кўрмаяпти

Шимолий Корея аҳолиси энди АҚШни ёмон кўрмаяпти

Фото: Jon Chol Jin / AP

Шимолий Корея тарғиботчилари эски душман давлатлар –АҚШ, Жанубий Корея ва Японияга нисбатан муносабатни юмшатишган. Янги плакатлар энди изоляция сиёсатидан кечишга чақирмоқда. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилди.

Таъкидланишича, энди мамлакат кўчаларида иқтисодий ривожланиш, корейс миллатининг бирлашиши тарғиб қилинмоқда. Демилитар ҳудуддаги совға дўконларида эса Америкага қарши табрикномалар, плакатлар ва маркалар сотилмай қўйган.

«Америкага қарши ёндашув шунчаки йўқолган. Шимолий Корея одамларни бирор янги нарсага тайёрлаяпти шекилли», — дейди Шимолий Корея тарғиботини ўрганувчи Сеул миллий университети мутахассиси.

Бир неча ўн йиллардан буён Шимолий Корея раҳбарлари аҳолига АҚШнинг «айниган, касал ва қароқчи миллат» эканини сингдириб келган, аммо қисқа вақтда «душманлар»га бўлган салбий муносабат тезда йўқолди. Бу эса КХДРнинг жаҳон ҳамжамияти ва дипломатик муносабатларга қўшилишига умид уйғотмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг