Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар: Жулиан Ассанж қамоқда ўлиши мумкин

Шифокорлар: Жулиан Ассанж қамоқда ўлиши мумкин

Фото: EPA

«Vesti.ru» ёзишича, «WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанж, агарда унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмас экан, қамоқда ўлим топиши мумкин. Олтмиш нафардан зиёд шифокор имзо чеккан ва Британия ИИВ раҳбари Прити Пателга йўлланган очиқ хатда шундай дейилади.

Ўша шифокорларнинг назарида Жулиан Ассанжнинг 2020 йил февраль ойидаги судда қатнашиши, қўлда мавжуд маълумотларга асосланилса, тиббий нуқтаи назардан олиб қараганда «жиддий хавотир» олишга ундайди.

Шу хатдан иқтибос келтирган «Sky News» телеканали хабарига кўра, Ассанж зудлик билан тиббиёт марказига келтирилиши ҳамда унинг жисмоний ва руҳий ҳолати юқори малакали шифокорлар томонидан текширилиши лозим.

Агар ёрдам вақтида кўрсатилмас экан, Жулиан Ассанж қамоқда ўлим топади, дейиш учун шифокорларда жиддий асослар етарли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг