Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Филиппнинг васияти 90 йилгача очилмайди

Шаҳзода Филиппнинг васияти 90 йилгача очилмайди

Фото: «New Style»

Шаҳзода Филипп васиятининг эълон қилиниши 90 йилга кечиктирилди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг шаъни ва обрўсини ҳимоялаш мақсадида британ судьяси ушбу қарорни чиқарди.

Васият бўйича иш Лондон Олий судининг оилавий ишлар бўйича бўлими раиси Эндрю Мафарлейн томонидан 2021 йилнинг июль ойида — Эдинбург герцоги (шаҳзода Филипп) 9 апрель куни 99 ёшида вафот этганидан сўнг уч ой ўтиб кўриб чиқилди. Суд жараёнида бир томондан шаҳзода-консортнинг меросхўрлари, иккинчи томондан Англия ва Уэльс бош прокурори иштирок этди. Суд мажлиси якунида қироллик оиласи аъзосининг васиятини очмасликка қарор қилинди.

Муҳрланган васият Лондон Олий судининг оилавий ишлар бўйича бўлими раисининг сейфида, қиролликнинг турли йилларда вафот этган оила аъзолари васиятлари солинган бошқа 30 та конверт билан бирга сақланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг