Севишганлар учун Рона оролида иш таклиф қилинмоқда
Шотландиянинг Рона оролида севишган жуфтликлар учун эртакнамо ҳаёт ваъда қилишмоқда. Ҳозирда у ерда фақат икки киши яшайди. Айнан улар рекламани жойнинг «аҳоли сонини икки баравар ошириш» мақсади билан жойлаштиришган.
Вазифалар рўйхатига қуйидагилар киради: йўллар, автоном электр энергияси манбалари, транспорт воситалари ва турар-жой биноларида жойлашган кир ювиш хоналарига техник хизмат кўрсатиш.
Бундан ташқари, эр-хотин кийик овида қатнашишга ва сайёҳларга хизмат қилишга тайёр бўлиши керак. Денгиз бандаргоҳига қараган тўртта тошдан қурилган коттеждан бири янги ходимларни кутмоқда.
Рона ороли мамлакат шимолида, энг яқин қуруқликдан 18 километр ғарбда жойлашган.
Аввалроқ Кембриж герцоги ва герцогиняси Уилям ва Кейт 19 140 фунт стерлинглик маошга эга бўлган, қирол оиласи қалъаларида хизмат кўрсатиш ва яшаш, саёҳат қилиш ва етакчилик лавозимини эгаллаш қобилиятига эга бўлганлар учун иш ўрни таклиф қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter