Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергей Лавров: «Россия Украина билан уруш олиб бораётгани йўқ»

Сергей Лавров: «Россия Украина билан уруш олиб бораётгани йўқ»

Фото:«Infox.ru»

Россия Украина билан ҳеч қандай уруш олиб бораётгани йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Италиянинг  «Панорама» журналига берган интервьюсида маълум қилган.

«Аввало эътиборингизни муҳим бир жиҳатга қаратишни истардим: Россия Украина билан ҳеч қандай уруш олиб бораётгани йўқ. Уруш 2014 йилда ҳукуматни эгаллаган кучларнинг ўз халқига қарши  ва «янги» тартиб ўрнатишга ҳаракати туфайли содир бўлмоқда. Уруш Киев ва Украинанинг бошқа бир ҳудуди ўртасида бўлиб ўтмоқда», — дея маълум қилган Лавров.

Лавровнинг фикрича, Украинадаги ички инқироз «АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари таъсири туфайли ҳам содир бўлган».  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг