Сербияда 25 киши «Ғарбий Нил» вирусидан ҳалок бўлди
Сербияда «Ғарбий Нил» вируси 25 кишининг ёстиғини қуритди, дея хабар беради «Sabah.com» нашри.
Маълумотларга кўра, 2018 йил 4 сентябргача мамлакатда 25 киши айнан шу вирус туфайли вафот этган.
Мамлакат миқёсида 262 киши ушбу вирусни юқтириб олган.
Европа Иттифоқига аъзо Греция, Италия, Венгрия ва Руминия давлатларида жами 798 киши «Ғарбий Нил»га чалинган.
Грецияда 18, Италияда 13, Руминияда 12 киши вирус қурбонига айланган.
Маълумот учун, «Ғарбий нил» одатда қушлар ва чивинлар орқали (баъзи ҳолларда одамлар ва отлар орқали ҳам) ўтувчи вирус бўлиб, ўлимга олиб келувчи асаб касаллигини юзага келтиради. Вирусни юқтирган беморларнинг 80 фоизида ҳеч қандай касаллик белгилари юзага келмаслиги ҳам мумкин. Вирус, асосан, Африка, Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Америка ва Ғарбий Осиё давлатларида учрайди.
Эслатиб ўтамиз, Европада аввал ҳам «Ғарбий Нил» сабабли 22 киши вафот этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter