«Президентга суиқасд»: Сербияда жиноий гуруҳга алоқадорлиги айтилган 17 киши қўлга олинди
Сербияда жиноий полиция бошқармаси бошлиғи Богдан Пушич ўз нутқида президент Александр Вучичга суиқасд тайёрланганини маълум қилди.
Қотиллик 27 январ куни, Вучич Сербия ўрта асрлар давлатининг асосчиси Стефан Неман ёдгорлигини очиш вақтида бўлиши керак эди. Пушичнинг айтишича, ўша куни президентни ҳимоя қилиш учун 850 нафардан ортиқ махсус кучлар юборилган.
Кўп ўтмай, хавфсизлик кучлари шаҳарда уюшган жиноий гуруҳга алоқадорлиги айтилган 17 кишини ҳибсга олишган.
Разведка маълумотларига кўра, улар футбол ишқибози ниқобида бўлишган, шу сабабли расмийлар маҳаллий иккита стадионга ҳам рейд ўтказган.
Жиноий гуруҳга алоқадорлиги айтилган квартирада иккита снайпер милтиғи топилган. Гуруҳ аъзолари қотиллик, одам ўғирлаш, одам савдоси, товламачилик ва ноқонуний моддаларни тарқатишда гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинганлар президентни ўлдиришни режалаштирганлиги ҳақидаги факт ҳали тасдиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter