Сайёҳлар учун 2020 йилги энг хавфсиз йўналишлар тавсия этилди
Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши бу йил ёзда дам олиш учун энг мақбул йўналишлар сифатида Португалия, Туркия ва Саудия Арабистонини эътироф этди.
Юқоридаги мамлакатлар махсус хавфсизлик протоколлари ишлаб чиққани ташкилот сайтида таъкидланади. Европа йўналишлари орасидан, шунингдек, Испаниянинг Мадрид, Севилья ва Барселона шаҳарлари ҳам сайёҳларга тавсия этилмоқда.
БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти томонидан тасдиқланган хавфсизлик протоколлари сайёҳларга гигиена ва саломатликни сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя этилувчи манзилларни топишларида қўл келади, дейилади кенгаш хабарида.
Рўйхат мунтазам янгиланиб, туризм фаолияти тикланган хавфсиз йўналишлар билан тўлдириб борилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter