Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сайлов таҳдидлари бўйича офицер»: Байден янги лавозим жорий этди

«Сайлов таҳдидлари бўйича офицер»: Байден янги лавозим жорий этди

Фото: informing.ru

Байден маъмурияти сайловларда потенциал таҳдидларга жавоб бериш ва разведка маълумотларини мувофиқлаштириш учун янги лавозим жорий этди. Бу ҳақида «The Washington Post» нашри хабар бермоқда.

Миллий разведка хизматининг маълумотига кўра, Жеффри Вичман «Сайлов таҳдидлари бўйича офицер» этиб тайинланган. Экспертларга кўра, Байден 2024 йил ўтказиладиган президентлик сайловларидан ташвишланмоқда.

Жеффри Вичман АҚШ Марказий разведка бошқармасида (СИА) 30 йилдан кўпроқ вақт давомида юқори контрразведка ва кибермиссияларда хизмат қилган.

«Сайлов таҳдидлари бўйича офицер» 18 та аъзога эга разведка бўлимида сайлов хавфсизлиги бўйича барча саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади.

Таъкидланишича, разведка бўлинмаларининг барча киберҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш борасидаги ҳаракатлари янги тайинланган мансабдор шахс билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Аввалроқ АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ракета ҳужумига учрагани тўғрисида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг