Сахалин яқинида юк кемаси ҳалокатга учради
Россиянинг Сахалин ороли яқинида юк кемаси ҳалокатга учради.
Сахалин вилояти губернатори Валерий Лимаренко баёнот беришича, «Григорий Ловцов» кемаси шағал ва қум ташиётган бўлган. Дастлабки маълумотга кўра, ортиқча юкланиш сабабли кема ағдарилиб кетган.
Кема бортида экипажнинг етти аъзоси бўлган. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлган, бир нафари қутқарилган, бедарак йўқолган тўрт киши қидирилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter