Саудияда ўтган халқаро Қуръон мусобақасида эронлик қори ғолиб бўлди (видео)
Саудия Арабистонида ташкил қилинган «Атрул-Калом» (Калом ифори) номли халқаро Қуръон мусобақасида эронлик Юнус Шоҳмуродий биринчи ўринни эгаллади. Ғолибга 800 минг доллар (3 миллион риал) миқдорида мукофот топширилди.
Беллашувда иккинчи ўринни эгаллаган саудиялик қори Абдулазиз Ал-Фақиҳ эса 500 минг доллар мукофотни қўлга киритди.
Ҳакамлар ҳайъати эронлик 20 ёшли ҳофизи қуръоннинг қироатини ғоят балоғатли деб баҳолаган.
Юнус Шоҳмуродий атоқли араб қориларига ҳавас қилиб Каломуллоҳ қироатини ўрганишга киришган. Бу борада унга отаси устозлик қилган.
Саудияда ўтказиладиган анъанавий «Атрул-Калом» халқаро Қуръон мусобақасида бутун дунёдан қорилар иштирок этади. Бу йил беллашувнинг саралаш босқичида 165 мамлакатдан 50 мингдан зиёд номзод қатнашган.
Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг мукофот жамғармаси 3 миллион долларни ташкил этади.
Бошқа қатнашчиларнинг қироати билан танловнинг YouTube тармоғидаги расмий саҳифасида танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter