Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Путин ва Трамп учрашуви бўйича муносабат билдирди

Саудия Путин ва Трамп учрашуви бўйича муносабат билдирди

Расмий Ар-Риёд Россия президенти Владимир Путин ва Америка етакчиси Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар учун майдонга айланишга тайёр, дея маълум қилди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги.

«Қироллик саммитни Саудия Арабистонида ўтказишга тайёр эканини мамнуният билан изҳор этади», — дейилади ТИВ матбуот хабарида.

Унда қайд этилишича, Саудия Арабистони «Россия ва Украина ўртасида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларни» давом эттирмоқда.

Аввалроқ Трамп АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Украина можаросини муҳокама қилиш учун жума куни Германияда учрашишини, келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашишини айтганди.

Россия давлати раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари учрашуви ўтказилиши мумкин бўлган жой сифатида Ар-Риёд тилга олинганини маълум қилди.

«Ар-Риёд ҳар икки давлат учун ҳам мос. Дарҳақиқат, Ар-Риёд шаҳри тилга олинди. Лекин ҳозирча бу масала бўйича на ишчи даражада, на энг юқори даражада қарорлар қабул қилинмади ва қайд этилмади. Биз учрашувнинг аниқ жойи Ар-Риёдми ёки бошқа пойтахт бўладими, билмаймиз», - деди Песков Россиянинг Биринчи каналга берган интервьюсида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг