Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида вояга етмаганлар учун ўлим жазоси бекор қилинди

Саудия Арабистонида вояга етмаганлар учун ўлим жазоси бекор қилинди

Фото: «РИА Новости»

Саудия Арабистони ҳукумати вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар учун жазо тариқасида ўлим жазосини қўлламасликка қарор қилди, дейилади инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия сайтидаги баёнотда.

«Воя етмаганлар учун ўлим жазоси 10 йилдан ошмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади», — дейилади хабарда. Комиссия раҳбари Аввад ал-Авваднинг сўзларига кўра, бугун Саудия Арабистони учун муҳим кун... Ушбу фармон замонавий жиноят кодексини яратишимизга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг