Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегацияларининг учрашуви бошланди

Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегацияларининг учрашуви бошланди

Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегацияларининг учрашуви бошланди.

Америка делегациясига Давлат котиби Марко Рубио, Украина делегациясига эса президент девони раҳбари Андрий Ермак бошчилик қилмоқда. Шунингдек, Украина томонидан ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха, мудофаа вазири Рустем Умеров ва Владимир Зеленскийнинг ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси деб аталадиган Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Павло Палиса ҳам иштирок этяпти. Володимир Зеленский ҳам Саудия Арабистонида, бироқ у музокараларда иштирок этмаслиги хабар қилинган.

Жиддадаги учрашув олдидан Рубио бу музокаралар Американинг Киевга ҳарбий ёрдамини тиклаш учун «муҳим аҳамиятли» эканини айтди.

«Жамоа жойида. Биз ишга тайёрланяпмиз. Украина манфаатларини ҳимоя қилиш, урушни тугатиш бўйича аниқ тасаввурга эга бўлган ҳолда, биз америкалик шерикларимиз билан самарали ишлаймиз», – деб ёзди Андрей Ермак.

Марко Рубио, шунингдек, Bloomberg агентлигига берган интервьюсида АҚШ Украина билан Саудия Арабистонидаги учрашувдан сўнг, Россиянинг позициясини билишга ҳаракат қилишини айтган.

«Биз хонада ўтириб, харитада чизиқлар чизмоқчи эмасмиз. Балки, украиналиклар принципиал жиҳатдан қандай ён беришларни кўриб чиқишга тайёр эканини ва бунинг эвазига нимани талаб қилаётганларини тушунмоқчимиз. Шундан сўнг, Россиянинг ушбу масаладаги позициясини аниқлаймиз. Бу бизга позицияларимизнинг бир-биридан қанчалик узоқ эканини тушуниш имконини беради», – деган Рубио.

Эслатиб ўтамиз, 18 феврал куни Саудия Арабистонида Россия-Америка музокаралари ҳам бўлиб ўтган эди. Унда икки давлат муносабатларини нормаллаштириш ҳамда Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувга тайёргарлик кўришга келишиб олинган.

Ўз навбатида, Зеленский ушбу учрашувнинг Украина учун натижаларини тан олмаслигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг