Саудия Арабистонида илк марта маданият вазирлиги ташкил этилди
![Саудия Арабистонида илк марта маданият вазирлиги ташкил этилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_1041840180.jpg)
«Саудия Арабистонида маданият вазирлиги пайдо бўлди», — дея хабар бермоқда «Gazeta.ru» «ал-Арабия» телеканали хабарига асосланиб.
Бу ҳақидаги қарорни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз имзолаган. Маданият вазири этиб шаҳзода Бадр ибн Абдуллоҳ ибн Фарҳан ол Сауд тайинланган.
Аввалроқ маданият вазирлиги ахборот вазирлиги билан бирлаштирилган эди. Шунингдек, бироз аввал мамлакатда 40 йиллик тақиқдан сўнг илк кинотеатр иш бошлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter