Саудия Арабистони Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини тақдим этди
Жорий йилнинг 5-6 август кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича 42 давлат вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
Унда Украина, АҚШ, Ғарб мамлакатлари, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой каби давлат вакиллари қатнашган.
Саудия Арабистони таклиф қилаётган тинчлик дастури Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаш, барча йўналишларда ўт очишни тўхтатиш, БМТ назорати остида тинчлик музокараларини бошлаш, асирлар алмашиш каби бандларни ўз ичига олади.
Шунингдек, Украина Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокараларда Россия билан қўшинларни бутун ҳудуддан олиб чиқиш мажбурий талабисиз тинчликни муҳокама қилишга рози бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter