Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони ўз ядровий дастурини ривожлантиради

Саудия Арабистони ўз ядровий дастурини ривожлантиради

Фото: «ANNA-News»

Тоза энергияга ўтиш «мураккаб»лиги боис, дунёга мослашувчанлик керак, бу ҳақда 12 январь куни Ар-Риёдда ўтказилган фойдали қазилмаларни қазиб олишга бағишланган анжуманда Саудия Арабистони шаҳзодаси, энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд баёнот берди.

Унинг айтишича, ўз уран захиралари имкониятларидан фойдаланиш учун подшоҳлик ядровий дастурини ривожлантиради.

Дунёнинг энг йирик нефть экспорт қилувчиси ўз энергетик балансини диверсифакициялаш учун ядро энергетикасидан фойдаланмоқчи.

«Бизда улкан уран захиралари бор ва улардан фойдаланишни истаймиз. Ҳамкорларни жалб этиш учун бу иш шаффоф тарзда амалга оширилади», — деди энергетик вазири. Унинг қўшимча қилишича, Саудия Арабистони уран қазиб олади ва қайта ишлайди.

Шаҳзода подшоҳлик ўз энергетика стратегиясини эълон қилишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг