Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони мактабларида хитой тили ўргатилади

Саудия Арабистони мактабларида хитой тили ўргатилади

Саудия Aрабистони Таълим вазирлиги барча хусусий ва давлат мактабларига хитой тили дастурини жорий этиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар бермоқда Saudi Gazette нашри.

Нашрнинг ёзишича, бу қарор валиаҳд шаҳзода ва қироллик бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг Хитойга ташрифи чоғида қабул қилинган.

Халқ таълими вазирлигининг директивасига кўра, ҳар якшанба ва душанба кунларининг тўртинчи дарси мактабларда хитой тили дарсларига бағишланади. Газетанинг қайд этишича, қироллик бўйлаб таълим бўлимлари иккинчи синф ўқувчилари учун ихтисослаштирилган синфлар доирасида хитой тили дастурини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг