Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони АҚШ разведкаси баёнотига жиддий норозилик билдирди

Саудия Арабистони АҚШ разведкаси баёнотига жиддий норозилик билдирди

Фото: EPA/UPG

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги АҚШ разведкасининг журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, хусусан, бунда мамлакат раҳбариятининг қўли борлиги тўғрисидаги баёнотини туҳмат ва ҳақоратли, деб атади. Бу ҳақда 27 февраль куни «Al Arabiya» телеканали хабар берди.

«Подшоҳлик ҳукумати баёнотдаги подшоҳлик раҳбарияти ҳақидаги ҳақоратли ва нотўғри хулосаларни қатъий инкор этади», ТИВнинг баёнотидан иқтибос келтирди телеканал.

ТИВ таъкидлашича, журналистга қарши жиноят подшоҳлик қонун ва қадриятларини топташ бўлиб, мамлакат айбдорларни фош этиш ва жавобгарликка тортиш юзасидан барча чораларни кўрган.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ разведкаси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши операциясини шахсан Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд тасдиқлагани кўрсатилган ҳисоботини эълон қилганди.

Шундан сўнг АҚШ Давлат департаменти журналистнинг ўлимига дахлдорликда гумон қилинган 76 нафар саудиялик фуқарога виза чекловларини татбиқ этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг