«Saudi Aramco» дунёнинг энг қиммат компаниясига айланиши мумкин
«Saudi Aramco» нефт гиганти дунёнинг энг қиммат компаниясига айланиши мумкин. «Bloomberg» Саудия Арабистони компанияси ва «Apple Inc.» ўртасидаги фарқ шиддат билан камайиб бораётгани ҳақида ёзди.
Нефт 2008 йилдан буён энг қиммат чўққисига кўтарилди, «Aramco» акциялари қиймати 15 фоизга ўсиши учун уч ҳафтадан кам вақт кифоя қилди. Ва аксинча, смартфонлар бозорида улгуржи савдолар авжига чиқиши «Apple» қимматбаҳо қоғозларини 9 фоизгача қадрсизлантирди, ҳозир компания $2,6 трлн.гача баҳоланяпти.
Гарчи «Saudi Aramco»ни биринчи ўринга кўтарилишдан 10 фоизлик фарқ ажратиб турган бўлса-да, «қора олтин» нархининг тинмай ўсаётгани (айниқса, Россия нефти санкцияланганидан сўнг) «чемпион» янгиланиши эҳтимолини кучайтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter