Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолётни тўхтатиб юборинг — кучугим айланиб келмоқчи!

Самолётни тўхтатиб юборинг — кучугим айланиб келмоқчи!

Фото: «Globallookpress.com»

Туризм индустрияси вакили VIP-мижоз ва бадавлат сайёҳларнинг энг ғалати илтимослари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Lenta» хабар беради.

«Strong Travel» компанияси президенти Жим Стронгнинг сўзларига кўра, мижозларидан бири қизининг оғмахонига қаровчи аёлни ёллаб, уни бошқа штатга етказишни сўраган.

— Мен авиакомпания билан келишдим. Улар самолётда иккита жой ажратишди — оғмахонга ва унинг қаровчисига. Улар Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга учиб келишди. Қаровчи аёл оғмахонни ёш боланинг қўлига топширди, — деб эслайди Стронг.

Бундан ташқари, у компаниясидаги бошқа бир ажойиб воқеани сўзлаб берди: саёҳатчилардан бири Венеция каналида атайлаб телефонини йўқотиб қўйди ва тўғридан-тўғри АҚШдан унга янгисини олиб келишини талаб қилди.

— Унинг ёрдамчиси менга «iPhone»ни тутқазди, мен самолётда тўппа-тўғри Венецияга учиб бордим ва телефонни шахсан унинг ўзига топширдим, — дейди «Strong Travel» директори.

«Faena Miami Beach» меҳмонхонасининг бош консьержи Майкл Ромей ўзининг 25 ёшга тўлганини кенг нишонлашга қарор қилган бир ижарачини ёдга олди. У тирик пони ва оқ галстукли хизматкорни талаб қилди: у патнисда икки қадаҳ шампанскийни олиб чиқиши керак эди.

— Аввал режалаштирганидек, кундузги соат тўртда байрам бошланди. Йигит қора галстукда пайдо бўлди, унинг турмуш ўртоғи эса бал кўйлагида эди. У аёлни понига ўтирғизиб, вольерни айлантириб чиқди. Шундан сўнг хизматкор уларнинг ёнига секин юриб келиб, шампанский тутқазди, — дейди Ромей.

Янги Зеландияда меҳмонхона ходими Натан Браун бинафша рангни ёқтирмайдиган бир меҳмонни эслади. У интерьерда бу ранг умуман бўлмаслигини талаб қилган. Брауннинг сўзларига кўра, меҳмонхонанинг аксар қисми қирмизи гуллар билан безатилган, ҳаммаёқда бинафша ҳиди уфуриб турган. Шунга қарамай, улар бу вазифанинг уддасидан чиқишган.

2018 йил августда Американинг «NetJets» хусусий авиакомпанияси хусусий самолётлардан фойдаланувчи мижозларининг ғалати илтимослари ҳақида гапириб берди. Мисол учун, баъзилар кучуги сайр қилиши учун лайнерни тўхтатишни сўрашса, бошқалар тўтиқушлари учун алоҳида таомнома талаб қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг