Салкам 40 йил қамоқда ўтирган эркак озодликка чиқди — АҚШ
АҚШда 1983 йили номусга тегиш ва қотилликда айбланиб қамалган Морис Ҳастингс озод этилди.
«Ниҳоят, мен узоқ йиллар илтижо қилиб кутган кун келди», — деди 69 ёшли Ҳастингс.
Қамалиб кетишига сабабчи бўлган одамларга ғарази йўқ.
«Қолган умримдан роҳатланиб қолмоқчиман, ягона илинжим шу», — қўшимча қилди у.
Қурбоннинг жасадида топилган биоматериалларнинг генетик экспертизаси (уни ўтказишга прокуратура фақат 2021 йилга келиб рухсат берган) сабабли адолат тикланди.
Ҳақиқий қотил 2020 йилда қамоқда вафот этган — генетик материаллар экспертизаси буни тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter