Салкам 100 ёшли аёл коронавирусни енгди
Уханда (Хитой) коронавирусга чалинган 98 ёшли аёл даволаниб, касалхонани тарк этди, деб хабар берди «Синьхуа».
Ху фамилияли бу аёл COVID-19ни енгган дунёдаги кекса инсонга айланди.
Агентлик хабарига кўра, аёл касалхонага келтирилганида аҳволи оғир, иссиғи баланд эди. У билан бирга коронавирусни юқтирган 55 ёшли қизи ҳам шифохонага келтирилган.
Ҳар икки аёл вирусга қарши дори-дармонларни қабул қилиш курсларини ўтишганидан кейин ўзларини яхши ҳис қилишган. Кўп ўтмай 98 ёшли аёлга уйига жавоб берилган.
Шифокорларнинг таъкидлашларича, киши тўлиқ тузалиб кетдими ёки вирус ҳали тирикми — аниқлаш анча қийин, чунки беморлар ҳолати яхшиланганидан кейин олинган биринчи анализлар ижобий натижа беради.
Эслатиб ўтамиз, янги турдаги коронавирус 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида илк марта аниқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter