Садир Жапаров ўз жияни қўлга олинишига қаршилик қилмади
Қирғизистон президентининг қариндоши Улан Жапаров коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди.
«Қўлга олинган Улан Жапаровга келсак, у ҳақиқатан ҳам давлат раҳбарининг қариндоши ҳисобланади. У божхонадаги коррупцион схемаларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Президент Жапаровнинг шахсан ўзи гумонланувчиларга нисбатан барча қонуний чоралар кўрилишини талаб қилган», деди у.
Матбуот котиби қўлга олинган 32 ёшли Улан Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров амакиваччасининг ўғли эканлигини тасдиқлади.
Султонбоевнинг қўшимча қилишича, ҳар қандай фуқаро жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда қонун олдида тўлиқ жавобгарликка тортилади.
«Бу ҳолат коррупцияга қарши курашда ажратиш йўқлигини яна бир бор кўрсатди. Бу давлат раҳбарининг талаби», - дея қўшимча қилган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter