Садир Жапаров жияни ҳибсга олингани бўйича изоҳ берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жияни ҳибсга олингани ҳақида «Кабар» ахборот агентлигига изоҳ берди.
«Ҳозир бизда бошқача замон. Ҳаммага бир хил муносабатда бўлинмоқда. Коррупцияга алоқадор бўлсанг, кимлигингдан қатъий назар қамоққа олинасан. Давлатга етказилган зарарни икки ҳисса қилиб тўлайсиз ва шундан кейин озодликка чиқасиз. Агар тўламасангиз, қамоқда ўтиришда давом этасиз. Агар у жияним бўлгани учун қамалмаганида эди, қариндошларим бу ишга аралашган бўларди. Қирғизларда «бир жазо, мингта дарс», деган мақол бор», – дея таъкидлаган Садир Жапаров.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 июль куни Қирғизстон раҳбарининг жияни Улан Жапаров мамлакат ички ишлар вазирлиги томонидан божхонадаги коррупцион схемаларда иштирок этганликда гумон қилиб қўлга олинган эди. Улан Жапаров президентнинг амакиваччасининг ўғли ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter