Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саакашвили Украина иқтисодиётини фалокат кутаётганини башорат қилди

Саакашвили Украина иқтисодиётини фалокат кутаётганини башорат қилди

Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украина ислоҳотлари Ижроия қўмитаси раҳбари Михаил Саакашвили «Украина 24» телеканали эфирида мамлакат иқтисодиётини яқин келажакда муқаррар офат кутаётганини айтди. У Украина ҳукуматини «бирон нарса қилишга» ундамоқда.

Собиқ президентнинг таъкидлашича, 2021 йил бошидан мамлакатда ижтимоий тўловлар билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар Украина томони Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) билан бошқа битимни имзоласа, иқтисодиётнинг «қулаши» бир неча ойга кечиктирилиши мумкин.

«Аммо бу яна бир неча инқирозни кечиктириб туришгагина етади. Ижтимоий мажбуриятлар ва иш ҳақини тўлашда катта муаммолар бўлиши кутилмоқда. Бунақаси 90-йиллардан бери Украинада бўлмаган», - деди Саакашвили.

Эслатиб ўтамиз,Порошенко ҳукмронлиги даврида «қувилган» грузияликни янги президент Зеленский фуқароликка тиклаган ва хукуматдаги масъул лавозимлардан бирига таклиф қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг