«Русский мир» ғояси асосчиси Александр Дугиннинг қизи автомобилида портлаб кетди
Жорий йилнинг 20 август куни кечқурун Россиянинг «Русский мир» ғояси асосчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Москва туманида портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ўша куни Дариа ва унинг отаси Захарова боғида кетма-кет еттинчи бор ўтказилаётган «Анъаналар» адабий-мусиқа фестивалига келган. Фестиваль кечки соат тўққизда якунланган. Шундан сўнг, Дугин ва унинг қизи алоҳида-алоҳида автомобилга ўтириб кетишган. Дариа Дугина бошқариб кетаётган автомобиль Можайское шоссесига бурилгач портлаб кетган.
Маълумотларга кўра, Дариа Дугина автомобилига қўлбола бомба ўрнатилгани аниқланган. Автомобиль Дугиннинг ўзига тегишли бўлган ва режага кўра ўша кеча унинг ўзи рулга ўтириши кутилган, аммо охирги сонияларда у бошқа машинада боришга қарор қилган. Дугиннинг ўзи бўлиб ўтган ҳодисадан кейин инсульт билан касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.
Айни дамда Россия тергов қўмитаси мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатган.
Маълумот учун, Александр Дугин таниқли рус сиёсатшуноси. У «Русский мир» идеологияси муаллифи ҳисобланади. Унинг тарғибот назариясига кўра, Евроосиё Иттифоқи интеграциялашуви орқали, Россия собиқ иттифоқ республикалари билан биргаликда янги — Евроосиё супер давлатини яратиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter