Россияликлар Қозоғистонга ишлагани келмоқда
Россиядан Қозоғистонга келиб ишловчилар сони ўтган йили икки баробарга ошди. Бу ҳақда қозоқ маҳаллий ОАВлари ёзмоқда.
Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, агар 2021 йилда Қозоғистонга Россиянинг 31,6 минг фуқароси ишга жойлашиш мақсадида келган бўлса, 2022 йилда бу миқдор қарийб 63 минг нафарни ташкил этган.
Умуман олганда расмий маълумотларга кўра, ЕОИИ мамлакатларида орасида 1,5 миллиондан ортиқ киши меҳнат муҳожири мавжуд. Таъкидлаш жоизки, уларнинг 95 фоизи Россия Федерацияси ҳудудида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 2022 йил сентябрида қисман сафарбарлик эълон қилгач, Қозоғистон россиялик фуқаролар учун кўчиб ўтиш учун асосий давлатлардан бирига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter